Уруш жиноятчиларнинг ўрни БМТ минбарида эмас, балки суд залида. Улар ўз қилмишлари ва тўкилган қонлар учун жавоб бериши шарт — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Уруш жиноятчиларнинг ўрни БМТ минбарида эмас, балки суд залида. Улар ўз қилмишлари ва тўкилган қонлар учун жавоб бериши шарт — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Туркия президенти бундай фикрларни Истанбулда бўлиб ўтган 21-Халқаро савдо ярмаркаси (МÜSİAD EXPO) ва 29-Халқаро бизнес форумининг ёпилиш маросимидаги нутқида айтиб ўтди.

«Биз глобал тизим қонунийлик, вакиллик ва адолат нуқтайи назаридан берк кўчага кириб қолган даврни бошдан кечирмоқдамиз. Хусусан, мамлакатимиз унинг марказида жойлашган минтақа том маънода инқирозлар бўронини бошдан кечирмоқда. Тарихда илк бор “кучли ҳақ” тамойили халқаро муносабатларга бунчалик чуқур таъсир кўрсатмоқда», — деди Эрдўған.

Туркия етакчиси Фаластин, жумладан Ғазо секторидаги вазиятга тўхталиб, фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этишга қатъий қарор қилганини билдирди.

«Ўзини танланган деб ҳисоблайдиган ва ҳаммадан устун қўядиган босқинчи сионистик тафаккурнинг асл юзини фош қиламиз. Уларда на раҳм-шафқат, на виждон, на ахлоқ бор», — дея таъкидлади у Исроилни назарда тутиб.

Шунингдек, Эрдўған геноцид учун масъул бўлганлар қонун олдида жавоб бериши шартлигини айтди.

«Агар геноцид содир этганлар адолатли судга топширилмаса, қонун ва тарих олдида жавоб бермаса, бундай ваҳшийликлар яна такрорланади», — деди президент.

Дўстларингизга ҳам юборинг: