Номаълум шахслар Россия ва Абхазия чегарасида отишма уюштирди
Ҳужум Псоу дарёсидаги назорат-ўтказиш пункти ҳудудида рўй берган. Маҳаллий нашрлар ҳалок бўлганлар ва яраланганлар борлигини айтмоқда.
Бундан ташқари, Абхазиянинг Новий Афон шаҳри ҳудудида отишма рўй бергани ҳақида хабарлар келмоқда
Бу ерда камида бир киши яраланган. ТАСС маълумотига кўра, чегарадаги отишмада бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган.