Яманда ҳусийлар 5400 кв.км. майдонни назорат остига олди
«Махсус операция давомида Саудия Арабистони душман кучлари Таиз ва Ходейда вилоятларидаги жами 5400 квадрат километр майдонни эгаллаган олтита тумандан қувиб чиқарилди. Бу ҳудудлар энди хавфсиз ва назорат остида», — деди хусийлар ҳарбий вакили Яҳё Сариа Ал-Масираҳ телеканалига.
Ямандаги Ансар Аллоҳ (Хусийлар) ҳаракати бир неча йилдан бери ҳукумат армиясига қарши жанглар олиб бормоқда. Яман собиқ ҳукуматини Саудия Арабистони қўллаб-қувватламоқда.
Қизил денгиз қирғоғида жойлашган ҳудудлар устидан назорат ўрнатиш — ҳутийларга Боб-ал-Мандеб бўғози устидан амалда назорат ўрнатиш имконини беради.
