Шоҳиста Шоназарова Осиё чемпионатида тенгсиз

Шоҳиста Шоназарова Осиё чемпионатида тенгсиз

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг аёллар кураши баҳсларида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.
Аёллар кураши бўйича 40 килограммгача вазнда барча рақибларини енгган Шоҳиста Шоназарова олтин медаль билан тақдирланган бўлса, -46 кг. вазндаги Меҳрибону Худойназарова терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг юнон-рум кураши бўйича беллашувларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиққан эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: