Италияда ҳукумати мактабларда бурқа ва ниқобни тақиқлаши мумкин
Бош вазир Жоржа Мелонининг маълум қилишича, мактабларда юзни тўлиқ беркитадиган бурқа ва ниқобларни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Унинг айтишича, ўқувчилар мактабда юзи очиқ ҳолда бўлиши керак. Шунингдек, конун лойиҳасида синфларда хорижлик ўқувчилар сонини чеклаш ҳам кўзда тутилган.
Мелони буни таълим сифатини сақлаш ва болаларга итальян тилини ўрганишда ёрдам бериш зарурати билан изоҳлади.
