Ана холос! 7 ёшли қизча катта трассада икки укасини миндириб скутер бошқариб кетаётганда қўлга тушди (видео)

Ана холос! 7 ёшли қизча катта трассада икки укасини миндириб скутер бошқариб кетаётганда қўлга тушди (видео)

Самарқанд вилоятида скутерда катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган 7 ёшли қизча Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 23 июнь куни Самарқанд тумани ҳудудида содир бўлган. ЙПХ ходимлари М-37А халқаро автомобиль йўли бўйлаб ўз хизмат манзилига кетаётганда ёш қизча икки нафар укасини миндириб олган ҳолда скутер бошқариб кетаётганини кўриб қолган.

Болаларнинг онаси айтишича, қизча рухсатсиз калитни олиб, скутерни ўзи бошқариб кетган. Ходимлар томонидан болалар ота-онасига топширилган. Суриштирувда, скутер бошқараётган қизалоқ 7, укалари эса 5 ва 2 ёшда экани маълум бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: