Россияда iPhone смартфонлари тақиқланади
Россия парламенти мамлакатда фақат RuStorе онлайн иловалар дўконига кириш имконига эга бўлган мобил алоқа қурилмаларини сотишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Бу ҳақда Парламент газетаси хабар берди.
Қонунчилик ташаббусига изоҳ беришда айтилишича, «техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг айрим турлари» ни сотишга фақат уларнинг операцион тизимлари RuStorе-ни ўрнатишга рухсат берган тақдирдагина рухсат берилади.
Шунингдек, у Россия иловалари дўкони орқали банк тўловларини амалга оширишнинг мажбурий имкониятига ҳам аниқлик киритади.
RuStorе-ни Android платформасидаги қурилмаларга ўрнатиш мумкин, бироқ бошқа бир қатор тизимлар, жумладан, Apple ҳам App Store ва Google Play Store дўконининг русча аналогини ўрнатишга ҳали рухсат бермайди.
Тушунтириш хати муаллифлари Apple «RuStorе-ни юклаб олишга рухсат бермайдиган тақиқловчи шартларни ўрнатишда» давом этаётганидан шикоят қиладилар.
Қонун лойиҳасининг муаллифлари депутатлар Андрей Клишас, Антон Горелкин, Ирина Рукавишникова ва Артем Шейкин эди.
2022 йил май ойида Android қурилмалари учун рус иловалари дўкони RuStorе ишга туширилди. Бу Ғарб иловалари дўконларидан бир қатор Россия банклари олиб ташланганидан кейин содир бўлди. Ушбу молия институтлари 2022 йил февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан халқаро санкцияларга дучор бўлган.