У тобутда орузсига эришиб, дорилбақога равона бўлди!.. (видео)

У тобутда орузсига эришиб, дорилбақога равона бўлди!.. (видео)

Мақсади, «Копа Америка» мусобақасининг Чили-Перу баҳсини томошо қилиш эди. Қараса, ўлим эшик қоқиб турибди. Шошманглар, деди. Мени тобутга солинглар, деди. Қариндошлар ғовға қилишди. Ҳали ўлмаган бўлсанг, қандай қилиб тобутга соламиз, дейишди. Ишларинг бўлмасин. Айтганимни қилинглар. Тўғри, қарриб-чурриб қолганимдан кейин бировинг бир тийинга олмай қўйдинг. Аммо мени ҳеч бўлмаганда, охирги тилагимни бажаришларинг шарт. Йўқса, ҳаммангни ўлимим олдидан судга бераман, деди. Ноилож қолган қариндошлар, унинг ҳохиш-иродасига бўйсиниб, қария йиғиб қўйган «чойчақа»ларга энг қиммат тобутни сотиб олиб келишди. Ва телвезор қаршисига қўйишди. «Бошимни бироз кўтаринглар, деди қария инжиқлиги тутиб». Кўтаришди. Сўнг ҳамма берилиб футбол томошо қилди. Ўйин тугагандан кейин қарашса, қария жон берибди… Ана шунақанги гаплар, мен сизга айтсам.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: