Жиззахда 4 йигит бир эркакни аёвсиз калтаклагани айтилган хабарга изоҳ берилди

Жиззахда 4 йигит бир эркакни аёвсиз калтаклагани айтилган хабарга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида 4 йигит бир эркакни аёвсиз калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.

Унга кўра, жабрланувчи айни вақтда шифохонада. Ўз навбатида, ушбу жиноятни содир қилишда гумон қилинаётган Шароф Рашидов туманининг “Умар” маҳалласида яшовчи С.С. ҳамда Зарбдор туманининг “Ойбек” маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.Э. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: