Туркия Исроилдаги урушда қатнашаётган яҳудийларни фуқароликдан маҳрум қилиши мумкин
Сунний курдлар партияси HÜDA-PAR Туркия парламентига Исроилдаги урушда қатнашаётган мамлакат паспортига эга барча яҳудийларни фуқароликдан маҳрум этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Маълум бўлишича, Туркия фуқароси бўлган 4 минг яҳудий нафақат Исроилда ҳарбий хизматни ўтаган, балки Ғазога бориб, бегуноҳ фаластинликларни қирғин қилишда қатнашган. Аниқланишича, уларнинг аксарияти ишғолчи давлатга Туркиядан эмас, балки учинчи давлатлар орқали ўтган. Қотиллар ўзларини фош қилмаслик учун турли исмлардан фойдаланган.