Украинa Миллий антикоррупция бюроси мамлакат президенти девони раҳбарининг собиқ ўринбосарини қўлга олди
Украинa Миллий антикоррупция бюроси мамлакат президенти девони раҳбарининг собиқ ўринбосари Кирилл Тимошенкони қўлга олди.
«Тимошенконинг уйи ва иш жойида тинтувлар амалга оширилди. Бу йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш доирасидаги коррупцион схемаларни текшириш билан боғлиқ бўлиши мумкин», деб хабар беради “Украинская правда”.
Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.