1 октябрдан Тошкентда электрон йўлкира 1700 сўмдан 2500 сўмга оширилади

1 октябрдан Тошкентда электрон йўлкира 1700 сўмдан 2500 сўмга оширилади

 

 

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарорига кўра, нақд пулдаги тариф ўзгаришсиз — 3000 сўм, багаж учун эса 4000 сўм ундирилади.

 

Транспорт картаси билан бир соат ичида иккинчи қатнов 1500 сўм, учинчи ва кейинги автобус эса бепул бўлади.

 

Ўқувчи, талаба, нафақахўр ва ногиронлиги бўлган шахсларга тариф пакетларида 50 фоиз чегирма сақланиб қолади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: