Байденнинг сайлов пойгасида иштирок этиши унинг рафиқаси қарорига боғлиқ
NBC телеканалининг хабар беришича, Америка президенти Жо Байденнинг сайловолди пойгасида иштирок этиши унинг рафиқаси Жилл Байденнинг қарорига боғлиқ бўлиши мумкин.
Телекомпания маълумотларига кўра, Байден ўз оиласи билан 30-июн, якшанба куни сайлов кампаниясида кейинги иштирок этиш масаласини муҳокама қилмоқчи.
«Унга энг катта таъсир кўрсатадиган ягона одам биринчи хонимдир. Агар у фикрини ўзгартиришга қарор қилса, барчаси ўзгаради”, — деди NBC манбаси.