IBA Россияда 5000 ўринли махсус арена қурмоқчи

IBA Россияда 5000 ўринли махсус арена қурмоқчи

Халқаро бокс ассосиацияси (IBA) Россиянинг Серпухов шаҳрида янги мажмуа бунёд этади

 

12 июль куни Москва яқинидаги Серпухов шаҳрида бўлиб ўтадиган “IBA Чемпионлар оқшоми” турнирининг асосий жангларида Альберт Батиргазиев ва Муслим Гажимагомедов WBA камарлари учун рингга чиқади

 

Икки карра жаҳон чемпиони, 2020 йилги Олимпиада финалчиси, 2019 йилги Европа ўйинлари ғолиби, 2024 йилги Европа чемпиони Гажимагомедов хитойлик Чжан Чжаохин билан жангда WBA йўналиши бўйича вакант бўлиб турган чемпионлик унвонини қўлга киритишга ҳаракат қилади.

 

Турнирнинг асосий жангида 2020 йилги Олимпиада чемпиони Батиргазиев ирландиялик Жоно Керролл билан вақтинчалик WBA чемпионлик унвонига даъвогарлик қилади.

 

IBA ташкилоти мазкур оқшом учун 5000 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган мажмуа қуради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: