Исроил Эронга кескин жавоб қайтарди
Исроил Ҳизбуллоҳ қуролли кучлари Ливан жанубини тарк этгунга қадар уларга қарши ҳужумни тўлиқ куч билан давом эттиради. Буни Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Эрон вакилларининг баёнотларига жавобан айтди.
«Эрон бугун Исроил Ҳизбуллоҳнинг Ливандан қилган ҳужумларига тўлиқ жавоб қайтарса, уни йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда. Менинг Эронга жавобим аниқ: биринчидан, Ҳизбуллоҳ ўт очишни тўхтатмаса ва жанубий Ливандан чекинмаса, хавфсизлик таъминланмагунча унга қарши бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз… иккинчидан, вайронагарчиликка таҳдид солаётган режим йўқ қилинишига лойиқдир”, деб ёзди у ўзининг Х саҳифасида.