Киевнинг қўлга олиниши Путин қабул қиладиган ягона вариант
У шунингдек, Украинадан кейин НАТОга аъзо Эстония ёки Латвияга ҳужум қилиши мумкин, деб ёзмоқда Foreign Affairs.
Нашрнинг ёзишича, агар Россия Украина пойтахтини эгаллаш учун иккинчи кампанияни бошласа, 2022 йил қишида бўлгани каби Беларусдан ҳам катта эҳтимол билан ҳужумга ўтади, бу Россия қўшинларининг Чернобил АЭС яқинида олдинга силжишини ҳам ўз ичига олади.
Москвада кўпчилик гўёки бу сафар Россия армияси кучайиб, Украина захираси заифлашганда Россия ғалаба қозониши мумкин, деб ҳисоблайди.
Россия элитасининг фикрига кўра, украиналиклар навбатдаги ҳимояни ўрнатиш учун жуда чарчаган.
«Россиялик олигархлар ядровий можародан қўрқмайдилар, чунки улар НАТО жавоб беришга журъат эта олмайди, деб ҳисоблайдилар, НАТОни шундай ваҳима ва бетартиблик қамраб оладики, у ҳеч қандай провокация қила олмайди АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари арафасида Россия учун айниқса фойдали бўлади», дейилади мақолада.