ЕИ Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги янги чегара ҳудудларини тан олмади
Европа Иттифоқи Исроил молия вазири Бецалел Смотричнинг босиб олинган Фаластин ҳудудида бешта янги Исроил чегара постларини қонунийлаштириш кераклиги ҳақидаги баёнотини қоралади.
«Бу тинчликка қарши қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказиш учун яна бир қасддан қилинган уринишдир. Европа Кенгашининг жорий ҳафтадаги йиғилишида Европа Иттифоқи раҳбарлари Исроил ҳукуматининг босиб олинган Ғарбий Соҳилда ноқонуний аҳоли пунктларини янада кенгайтириш бўйича қарорларини қораладилар ва Исроилни бу қарорларини бекор қилишга чақирдилар», – дейилган баёнотда.
Ҳужжатда эслатиб ўтиладики, ўзининг узоқ йиллик умумий позициясига содиқ қолган ҳолда ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига мувофиқ, Европа Иттифоқи 1967 йилдан сўнг ўзаро чегараларга томонлар розилигисиз киритилган ўзгартиришларни тан олмайди.
«Европа Иттифоқи Фаластин миллий маъмуриятини заифлаштирадиган ҳаракатлар тўхтатилиши кераклигини таъкидлайди», дейилади баёнотда.
Шунингдек, Европа Иттифоқи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларига мувофиқ, икки давлатнинг “тинчлик, хавфсизлик ва ўзаро тан олиш шароитида ёнма-ён яшаш” ечимига асосланган мустаҳкам ва барқарор тинчликка содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.