Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 150 нафардан ошди
Ғазо секторида геноцидда айбланган Исроил армиясининг ҳужумлари натижасида яна бир журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин ҳукумати матбуот хизмати хабар берди, дейди “Анадулу” ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг эксклавга уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган журналистлар сони 153 нафарга етган.
Ғазо маъмурлари аввалроқ Исроил “Фаластин овозини ўчириш, фактларни яшириш ҳамда янгиликлар ва маълумотларнинг минтақавий ва халқаро жамоатчиликка етиб боришига йўл қўймаслик учун” Ғазодаги оммавий ахборот воситалари ходимларини атайлаб нишонга олаётгани ҳақида хабар берган эди. Яқинда вафот этган журналист эса “Шамс” ахборот агентлиги ходими Муҳаммад Маҳмуд Абу Шариа бўлган.