Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон синов поезди йўлга қўйилди

Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон синов поезди йўлга қўйилди

Ляньюньган портидаги Қозоғистон – Хитой логистика терминалида Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича синов поездини ишга тушириш расмий маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Kazinform” агентлиги “Қазақстан темір жолы” МК” АЖ матбуот хизматига таяниб хабар берди.
ҚТЖ хабарига кўра, халқаро савдо ҳамкорлиги учун муҳимлиги таъкидланган ушбу тадбирда тўрт давлатнинг темир йўл маъмурияти вакиллари иштирок этди.

7 минг километр масофани босиб ўтадиган, автомобиль эҳтиёт қисмлари юкланган таркиб мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг янги йўлларини очади.

Қўшма мультимодал юк ташиш ривожи йўлидаги умумий интилишни намоён этадиган мазкур лойиҳа минтақалараро савдо ҳамкорлигида янги саҳифа очади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: