Самарқандда аёлини пичоқлаган эркак 1 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Самарқандда аёлини пичоқлаган эркак 1 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Маълум қилинишича, 1979 йилда Самарқандда туғилган эркак аёли билан ўртада келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган. Аёли унга қарши туман ИИБга ариза берган. Суд мажлисида аёл «эрим ортимдан пичоқ кўтариб қувлади» деб, туҳмат қилган.

 

Аёлининг қилган ишидан жаҳли чиққан эр, кечки вақтга маст ҳолатда уйига келган ва аёли билан яна гап талашган. Aёл эса унга турли хил сўзларни айтиб, қарғаб хонадан чиқиб кетган. Тоқати тоқ бўлган эркак аёлининг ортидан биқинига икки маротаба пичоқ санчиб, тан жароҳати етказган.

 

Суд давомида судланувчи айбига тўлиқ иқрорлиги, аёлидан узр сўраб ўзаро келишиб ярашиб олганлигини, шу сабабли қонун доирасида енгиллик бериб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Жабрланувчи ва гувоҳ ҳам суд давомида юқоридаги ҳолатни таъкидлашган.

 

Суд хулосасига кўра, айбланувчи Жиноят Кодексининг 126-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: