Фақат Мишель Обама…
Reuters ва Ipsos ўтказган сўровга кўра, барча мумкин бўлган демократ номзодлардан фақат Мишел Обама ноябрдаги сайловларда Трампни мағлуб этиши мумкин экан.
Сўровда иштирок этганларнинг 50% собиқ президентнинг рафиқаси номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилган ва фақат 39% Трампга овоз беришга тайёр.
Бошқа демократ номзодларнинг барчаси ушбу қарама-қаршиликда Трампга ютқизиши маълум бўлган. Хусусан, агар Камала Харрис сайловда иштирок этса сайловчиларнинг 43% — Трампга 42% — Харрисга, агар Калифорния губернатори Гевин Нюсом бўлса рақобат 42 %га — 39% бўлиши маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда яқинда бўлиб ўтган телдебатлардан сўнг Байденнинг ҳолати демократлар партиясидан кўпчилликнинг хавотирга солган ва президентликка номзодни алмаштириш керак деган фикрлар пайдо бўлган эди.