Исми сир сақланаётган Франциянинг “Ренн” клуби футболчиси одам ўлдиришда айбланмоқда

Исми сир сақланаётган Франциянинг “Ренн” клуби футболчиси одам ўлдиришда айбланмоқда

“Ренн” клубининг 18 ёшли футболчиси электр-скутерда кетаётганда 51 ёшли аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди, деб хабар бермоқда RМC.

 

Ла Провинcе нашрининг аниқлик киритишича, ЙТҲ Ренн шаҳри марказидаги кўчанинг пиёдалар ўтиш жойида содир бўлган. Воқеадан кейин аёл бир неча кун касалхонада даволанган.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса вақтида скутерда икки йигит бўлган. Иккинчи йўловчи “Ренн” академиясида таҳсил олувчи вояга етмаган спортчи ҳисобланади. Текширув уларнинг спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини кўрсатди.

 

Прокурор Филипп Аструкнинг маълум қилишича, 18 ёшли футболчи 4 июль, пайшанба куни прокурор олдида кўрсатма беради.

 

“Ренн” Франциянинг энг қадимги клубларидан бири бўлиб, 1901 йилда ташкил этилган бўлиб, уч марта мамлакат кубоги ва икки марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: