Қовоқ камқонликка даво
Камқонликни табиий даволашнинг жуда кўп усуллари бор. Гўшт маҳсулотлари, қуритилган мевалардан фойдаланишни ҳамма билади. Айни мавсумда пишиб етилган ошқовоқни камқонликда, темир моддаси тақчил пайтда ейиш фойдали эканини эса кўпчилик билмайди. Ошқовоқнинг таркибида қонни яхшилайдиган темир, мис, кобальт, рух каби муҳим моддалар бор. Ундан дармондори тайёрлаш учун тўқ сариқ рангли, таъми ширин қовоқ сувда қайнатилади. Пишгач, совутиб, майда тўртбурчак қилиб тўғралади. Кейин шакар сепиб, бироз қаймоқ қуйилади ва таомдан аввал истеъмол қилинади.
Фақат бу пайтда чой, қаҳва, какаоларни камроқ ичиш керак. Чунки уларнинг таркибидаги танин танада темирнинг сўрилишини пасайтиради.