Шавкат Мирзиёев ШҲТда нималарни таклиф қилди
Дунёда ўзаро ишонч камайиб геосиёсий кескинлик ортиб бораётган вақтда, ШҲТ ўзининг асосий тамойилларга содиқ қолиши фавқулодда муҳим, деди Ўзбекистон президенти.
Мирзиёев ШҲТда олға сурган таклифлар:
1. ШҲТнинг яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини қабул қилиш.
2. Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдони соддалаштириш, трансчегаравий электрон тижоратни ривожлантириш.
3. Саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш. ШҲТ Жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш.
4. “Шарқ–Ғарб” ва “Шимол–Жануб” йўналишлари бўйича инклюзив транспорт тизимларини шакллантириш.
5. ШҲТ маконида замонавий ва ишончли энергетика инфратузилмаларини кенгайтириш.
6. Рақамли трансформацияни тезлаштириш.
7. Ижтимоий ҳимоя соҳасида ШҲТ “йўл харитаси”ни қабул қилиш.
8. “ШҲТ озиқ-овқат хавфсизлиги атласи” қўшма электрон платформасини ишлаб чиқиш.