“Пахтакор” “Олимпик”нинг икки футболчисини трансфер қилди

“Пахтакор” “Олимпик”нинг икки футболчисини трансфер қилди

“Пахтакор” клуби Отабек Жўрақўзиев ва Иброҳим Ибрагимовнинг трансферини эълон қилди. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби матбуот хизмати ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Отабек Жўрақўзиев “Олимпик” сафида 11 учрашувда қатнашган. Учрашувларнинг 10 тасини бошланғич таркибда бошлаган футболчи 2 бора рақиблар дарвозасига йўл топган ва бир бор голга ассистентлик қилган. Футболчи “шерлар” таркибида 30-рақам остида ҳаракат қилади.

Иброҳим Ибрагимов “Олимпик” таркибида жорий мавсум 4 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Футболчи “Пахтакор” сафида 9-рақамда ҳаракат қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: