Гарсия WBC’дан четлатилди

Гарсия WBC’дан четлатилди

Америкалик таниқли боксчи Райан Гарсия Бутунжаҳон бокс кенгашидан (WBC) четлатилди.

Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман маълум қилди.

Гарсия ижтимоий тармоқларда қора танлилар ва мусулмонларни камситувчи ирқий ҳақоратларни бир неча бор ишлатди, дея хабар беради Assoсiated Press нашри.

“WBC президенти сифатидаги ваколатимдан фойдаланиб, мен Райан Гарсияни ташкилотимизнинг барча фаолиятидан четлатяпман. Биз камситишнинг ҳар қандай шаклини рад этамиз. Мен Райаннинг келажагидан қўрқаман, чунки у руҳий саломатлик ва гиёҳвандлик учун ёрдам олиши мақсадидаги кўплаб уринишларни рад этди”, деб ёзди Сулейман ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Эслатиб ўтамиз, Райан Гарсия охирги жангини апрель ойида Дэвин Хейнига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Аммо кейинчалик у допинг-тестдан ўта олмагани сабабли бир йиллик дисквалификацияга учраган ҳамда Хейни билан жанги натижаси бекор қилинганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: