Нодирбек Абдусатторов Бухарестда ўтган шахмат турнирида қанча ишлаб олгани маълум қилинди

Нодирбек Абдусатторов Бухарестда ўтган шахмат турнирида қанча ишлаб олгани маълум қилинди

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича Grand Chess Tour сериясига кирувчи Superbet Chess Classic Romania турнири ўз якунига етди.

 

Ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам иштирок этган. Учрашувларнинг 8 тасида дуранг ва бир мағлубият қайд этган Абдусатторов якунда 9-ўринни эгаллади ҳамда ташкилотчилар томонидан тақдим этилган 14 500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритган.

 

Нодирбек Абдусатторов Бухарестда ўтган шахмат турнирида қанча ишлаб олгани маълум қилинди

 

Ўз навбатида, мусобақа чемпиони Фабиано Каруана 68 750 АҚШ долларига эга бўлди. Ундан кейинги ўринда бир хил очко қайд этган уч нафар шахматчи — франциялик Алирезо Фирузжа, ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш ва Рамешбабу Прагнанандҳанинг ҳар бирига 58 750 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: