Эрдўғон: Сурия билан муносабатларни аввалги даражага қайтаришни истаймиз
«… Башар Асад (Сурия Президенти) Туркия билан муносабатларни яхшилаш йўлида қадам қўйиши билан биз ҳам унга нисбатан шундай йўл тутамиз… Биз Сурия билан душман эмас эдик, Асад билан бир оиладек бўлиб учрашдик. Биз Туркия-Сурия муносабатларини аввалги даражага келтирмоқчимиз», деди Туркия президенти Эрдўғон журналистларга.
Туркияда Сурия томони билан бўлиб ўтган учрашувга келсак, у шундай деди: «Бу масалада Путиннинг ўз позицияси бор, Ироқ Бош вазирининг ўз позицияси бор. Биз ҳамма жойда воситачилик ҳақида гапирамиз, лекин нега ўз ҳудудимизда, қўшнимиз билан эмас».