Қоидабузар автобус ҳайдовчисига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан қоидабузар автобус ҳайдовчисига чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқда YUTONG русумли, 01 931 ЛКА давлат рақам белгили электробус ҳайдовчиси, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги тўғрисида танқидий видео тарқалди.
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда Тошшаҳартранс хизмати ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу электробус ҳайдовчиси, 1998 йилда туғилган А.С.га нисбатан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 128 ⁴ моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.