Сўм долларга нисбатан мустаҳкамланишда давом этмоқда

Сўм долларга нисбатан мустаҳкамланишда давом этмоқда

Август ойи бошидан буён сўм долларга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланишга улгурди. Хусусан, йил бошидан июль ойининг охиригача сўм курси долларга нисбатан деярли ўзгармаган бўлса (0,01 фоизга қадрсизланган), август ойининг ўзида сўм долларга нисбатан 1,9 фоизга мустаҳкамланди.

Таъкидлаш керакки мазкур даврда аксарият валюталар долларга нисбатан мустаҳкамланмоқда. Хусусан, ой бошидан буён танлаб олинган 39 та валютадан 28 таси долларга нисбатан мустаҳкамланган ҳамда фақатгина 5 тасининг қадрсизланиши кузатилган (қолган деярли барчаси белгиланадиган валюталар).

Бу даврда долларга нисбатан энг юқори мустаҳкамланган валюта Корея вони бўлиб ой бошидан буён вон 4 фоизга мустаҳкамланган. Шунингдек, тенге 3,5 фоизга мустаҳкамланган.

Умуман олганда, сўмнинг август ойидаги мустаҳкамланиши глобал тенденцияларга мос кечмоқда.

Ҳозирча август ойидаги экспорт (айниқса олтин нархи ўсиши фонида олтин экспорти), инвестиция, пул ўтказмалари, ташқи қарз оқими каби кўрсаткичлар бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Бу омиллар ҳам табиийки катта роль ўйнаётган бўлиши мумкин (буни кейинроқ билиб оламиз).

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: