Россия ва Украина ўртасида кимлар воситачи бўлиши мумкин?

Россия ва Украина ўртасида кимлар воситачи бўлиши мумкин?

Украина президенти Киев ва Москва ўртасидаги музокараларда воситачи ролини фақат АҚШ, Хитой ёки бутун Европа Иттифоқи ўз зиммасига олиши мумкинлигини айтди. Зеленскийнинг фикрича, мазкур давлатлар кучли иқтисодиёт ва армияга эга.

Украина президенти, шунингдек, можарога барҳам бериш бўйича ҳар қандай таклифлар ўзи ишлаб чиққан «тинчлик формуласи»га асосланиши кераклигини таъкидлади.

«Дунёда бундай давлатлар кўпми? Озгина. Менимча, АҚШ шундай давлат, Хитой ва Европа Иттифоқи. Фақат бир давлат эмас, балки бутун Европа Иттифоқи», деди Зеленский Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан ўтказилган матбуот анжуманида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: