Дўхтир деганнинг чўнтаги пулга тўла!..
Ҳозирги типик давлат шифокорининг бўйнига осилган тонометри бор, холос, бошқа ташхис аппарати йўқ. Барча замонавий ташхис аппаратлари баннисадан ташқарида, яқинроқ жойда. Касалингизни аппаратда текшириш учун албатта ташқарига, хусусий клиникаларга чиқасиз. Оддий халқ учун биронта ҳам замонавий ташхис аппарати раво кўрилмайди.
Атай шундай қилинган, беморларнинг пулини шилиш учун қилинган. Шифохона ичида онда-сонда советдан қолган тиббиёт аппаратини кўриб қолишингиз мумкин.
Бу – бизнес эмас, ўз халқига нисбатан ўтакетган душманликдир.
Оддий савдогар сотиб олган замонавий ташхис аппаратига давлатнинг кучи етмайдими? Тиббиёт халққа нисбатан золимлик ва қароқчилик қиляпти.
Ҳамшираларнинг маоши оздир. Аммо дўхтир деганнинг чўнтаги пулга тўла. Фарм фирмалар билан ҳамкорлик қиладиган дўхтирлар уч қаватли уй қуриб, қиммат машина миняпти.
Бу ёқда эса сарсон бўлган бечора халқ кинначидан, фолчидан дардига даво истаяпти.
Тиббиёт халққа хизмат қилмаяпти, бюджетдан ажратилган пулни оқламаяпти, ўз халқини қароқчидай талаяпти.
Худо сенга сабр берсин, Она Халқим.
Бу кунлар ҳам ўтар, кетар.
Мусибатингга ҳамдардман.
Раҳимжон Раҳмат.
Бахтиёр Ҳайдаров саҳифасидан олинди.