Путин Украина билан урушга жалб қилинган барча ҳиндистонликларни Россия армиясидан четлаштиришга рухсат берди, – NDTV

Путин Украина билан урушга жалб қилинган барча ҳиндистонликларни Россия армиясидан четлаштиришга рухсат берди, – NDTV

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Москвада Владимир Путин билан учрашувда бу масалани кўтарди, – деб хабар бермоқда телеканал манбаларга таяниб.

 

NDTV телеканали маълумотларига кўра, Путин Россия армиясига чақирилган барча Ҳиндистон фуқароларини ишдан бўшатишга ва уларнинг қайтишига кўмаклашишга рози бўлган.

 

Март ойида Ҳиндистон ҳукумати “алдалиб, Россия томонида Украинага жангга жўнатилган” одамлар савдоси тармоғини фош этганини эълон қилган эди. Ҳиндистон Марказий Тергов бюросига кўра, Россия армиясига шу тарзда камида 35 нафар ҳиндистонлик фуқаро жўнатилган.

 

Ҳозирда Украина билан урушда камида икки Ҳиндистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум, деб ёзади NDTV.

Дўстларингизга ҳам юборинг: