Бразилияда полициячи майдон яқинида футболчини отиб ташлади

Бразилияда полициячи майдон яқинида футболчини отиб ташлади

Бразилияда “Гремио Анаполис” ва “Сентро Оэсте” жамоалари ўртасидаги Гояс штати чемпионати ўйинида нохуш ҳодиса юз берди.

Майдон яқинида жанжал келиб чиқди, полициячи “Гремио Анаполис” футболчисига қарата ўқ узди. Натижада спортчи резина ўқдан яраланган. Навбатчи шифокорлар сонидан анча оғир жароҳат олган футболчига тезкор ёрдам кўрсатишди. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеотасвирлар қасддан суратга олинганини кўрсатди.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ўқни отган полициячи жиддий жазога тортилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: