Озарбайжонда “балиқ ёмғири” ёғди. Оқибатда йўлда тирбандлик юзага келган
Мамлакатнинг Абшерон вилоятида, аниқроғи, Меҳдиобод қишлоғида жуда ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Унда балиқ олиб кетаётган автомобилнинг орқа эшиги очилиб кетиши натижасида балиқлар йўлга сочилиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларга кўра, ҳодиса натижасида катта миқдордаги балиқлар йўл устига тушиб қолган. Бунинг оқибатида тирбандлик ҳам юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Эронда ҳам кучли довул натижасида осмондан балиқлар ёғганди.