ИИҚК «Америкага ўлим» шиори маъносини тушунтирди

ИИҚК «Америкага ўлим» шиори маъносини тушунтирди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРДК) очиқ мактубда америкаликларни АҚШ ҳукуматини ўзгартиришга чақирди.

Американинг ҳозирги аҳволи учун масъул бўлган ёвуз, ёлғончи ва шафқатсиз сиёсатчиларни ҳокимиятдан четлаштиринг. Мамлакат ишларини бошқаришни муғомбирларга эмас, доноларга ишониб топширинг. Ишонинг, сиёсатчиларингиз дунё ўзгарганини тушунишади» – дейилади ИРДКнинг америкаликларга йўллаган мактубида.

Шунингдек, Эрон томони америкаликларга нисбатан душманлик кайфиятида эмаслигини таъкидлади.

«Биз “Америкага ўлим” деганимизда, қотиллик, талончилик ва қон тўкиш сиёсатининг барҳам топишини, шунингдек, бундай ғояларга амал қилувчиларнинг заволини назарда тутамиз.

Уларнинг ИИҚКни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблашларига сабаб шуки, ИИҚК Эрон ва минтақанинг талон-тарож қилинишига тўсиқ бўлиб турибди», — дея баён қилди Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси вакили.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: