Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи ўйинда Гватемалага ютқазди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи ўйинда Гватемалага ютқазди

Футзал бўйича халқаро ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Гватемала термасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Беллашув термамизнинг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Ўзбекистон сафида Меҳрож Худойберганов ва Дилшод Раҳматов урган бўлса, Гватемала таркибида Патрик Руис иккита, Роберто Алворадо битта гол урди.

Хосе Венансио Лопес шогирдлари 11 июль куни ҳам Гватемалага қарши ўйнаганди. Кеча бўлиб ўтган баҳсда Ўзбекистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: