Доғистонлик эркак Россияга депортация қилинишини кутаётган вақтда ўз жонига қасд қилди
Россияга депортация қилиниши керак бўлган доғистонлик Венада ўз жонига қасд қилди. Австрия ҳукумати уни Вена ва Германиянинг Кёлндаги католик черковларига қарши терактлар тайёрлашда гумон қилиб ҳибсга олди, деб ёзади Азаттик радиоси.
У Крокус Сити Холлдаги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олган «ИШИД – Вилоят Хуросон» экстремистик исломий гуруҳи аъзоси ҳисобланган. Австриялик терговчилар ишни судга ўтказиш учун етарлича материаллар тўплай олмадилар ва ҳибсга олинган шахсни депортация қилишга қарор қилинди.
Бу ишда бир неча киши депортация қилиниши кутилган эди ва уларнинг барчаси жуда хавфли ҳисобланиб, замонавий давлатлар қонунларини тан олмаган.