Рақобат қўмитаси темирйўлларга чора кўрмоқчи!

Рақобат қўмитаси темирйўлларга чора кўрмоқчи!

Ижтимоий тармоқлар орқали, темир йўллар соҳасида “Санъаткорларга йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизматдан норозилик билдирилган” кўринишдаги материаллар тарқалиб, кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундан аввал ҳам ижтимоий тармоқлар орқали шу кўринишдаги танқидий материаллар эълон қилинган эди ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу ҳолатларни ўрганиш ва аниқлик киритиш бўйича “ЎЗТЕМИРЙЎЛЙЎЛОВЧИ” АЖ га тегишли тартибда сўров юборган, ҳозирда Қўмита томонидан бу каби ҳолатлар юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар ҳам шу ўрганишлар доирасида кўриб чиқилишини ва ушбу ҳолатлар Қўмитанинг назоратига олинганлигини маълум қиламиз. Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: