Байден: Мен пойгани тарк этаман, агар…
Пайшанба куни НАТО саммитида бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти Жо Байден, агар унинг жамоаси унга: «Сиз ғалаба қозона олмайсиз» демаса, пойгада қолишини айтди.
«Улар бундай демайдилар. Бирорта ҳам сўров шуни айтмайди», – дейди Байден.
Бу позиция унинг аввалги баёнотидан фарқ қилади, фақат «Худо уни ўз ўрнини ёшроқ номзодга беришга кўндира олади».
Аввалроқ йирик донорлар Жо Байденни қўллаб-қувватловчи “Future Forward” сиёсий ҳаракатлар қўмитасига, агар амалдаги президент пойгада қолса, тахминан 90 миллион долларлик бадалларни тўхтатиб қўйишни айтишган эди, деб ёзади The New York Times икки манбага таяниб.