Трамп – суиқасддан сўнг: Ҳозир биз ҳар қачонгидан ҳам бирдам бўлишимиз керак
АҚШ собиқ раҳбари Дональд Трамп унга қилинган суиқасддан сўнг, айни пайтда ҳар қачонгидан ҳам жипслашишимиз ва ёвузликнинг «устун бўлишига» йўл қўймаслигимиз кераклигини таъкидлади.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
АҚШнинг собиқ президенти сўзларига кўра, ҳозир америкаликлар бирдам бўлиши ва кучли ва қатъиятли бўлиб, ҳақиқий характерни намоён этиши ва «ёвузлик устун келишига йўл қўймаслиги» ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.