Европа Комиссияси Илон Маскка махфий битим таклиф қилган(ми)?

Европа Комиссияси Илон Маскка махфий битим таклиф қилган(ми)?

Илон Маскнинг таъкидлашича, Европа Комиссияси унга Платформ Х цензурасини ўтказиш учун махфий битим таклиф қилган.

Бу ҳақда тадбиркор Х (собиқ Twitter)даги нашрида маълум қилди.

«Европа комиссияси Хга ноқонуний махфий келишувни таклиф қилди: агар биз ҳеч кимга айтмасдан нутқни жимгина цензура қилсак, улар бизни жаримага тортишмайди. Бошқа платформалар келишувни қабул қилди. Х йўқ», деди Маск баёнотида.

Ўтган йилнинг август ойидан бошлаб, EИ қонунларига кўра, йирик интернет компаниялари ўз платформаларида ёлғон маълумотларга қарши чоралар кўришлари керак эди.

Маск махфий келишув ҳақидаги постни Европа Комиссияси Х Платформаси Европа Иттифоқи қонунларини бузганлигини аниқлаганидан кейин эълон қилди, бунинг учун ижтимоий тармоқ катта жаримага тортилиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: