Дубайда дунёдаги энг «яшил автомагистраль» қурилади

Дубайда дунёдаги энг «яшил автомагистраль» қурилади

Urb меъморчилик студияси 65 километрли трамвай магистралини қуриш режасини тақдим этди.

Green Spine дея номланган ушбу лойиҳа Е311 трассаси (Муҳаммад бин Зайд шоссеси)ни дунёдаги «энг яшил автомагистраль»га айлантириши кутилмоқда.

Режага кўра, инфратузилма одатий ва тик боғлар ниўз ичига олган бўлиб, ҳавонинг мусаффо ва салқинроқ бўлишига хизмат қилади. Green Spine ҳудудида 1 млн туп дарахт экилади, шаҳар фермалари ва турли дам олиш ҳудудлари барпо этилади.

Серқатнов шоссе бўйлаб жойлашувчи яшил магистралда жуда кўплаб қуёш панеллари ишлаб чиқарган электр токи трамвайлар ва ҳудуддаги уйларни таъминлайди. Қолаверса, бу ерда ёмғир сувлари йиғилиб, фильтрланади.

Магистраль қурилишини 2040 йилда ниҳоясига етказиш режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: