Мактаб ўқувчисини занжирбанд қилган шахс қамалди

Мактаб ўқувчисини занжирбанд қилган шахс қамалди

Самарқандда мактаб ўқувчисини «Damas» машинасида занжирлаган шахсга суд ҳукми ўқилди.

 

Ҳодиса жорий йилнинг март ойида Самарқанд вилоятида содир бўлган. Боланинг васийлари «Қалқон-Жасорат» ҳарбий-спорт мактаби ўқитувчисидан болани хулқи оғирлиги туфайли уни Самарқанд вилояти Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб боришни сўраган

Аниқланишича, ўқитувчи бола қочиб кетмаслиги учун уни машинага ноқонуний равишда занжирбанд қилган. Шундан сўнг Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўравонлик йўли билан қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Натижада эркак Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийноққа солиш) ва 138-моддаси 2-қисми (қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан айбдор деб топилди. У тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: