Тошкентда янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин чиқди

Тошкентда янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 июль куни соат 13:33 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Катта Олмос кўчасида жойлашган янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин чиққани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин натижасида бинонинг биринчи қаватидаги қурилиш моллари ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: