Бакалавр ва магистратура қабули учун давлат гранти ўринлари тасдиқланди
Бакалавр ва магистратура қабули учун жами 44 203 та давлат гранти ўринлари ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги Ф–36-сон фармойиши билан 2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Унга кўра:
бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар;
магистрлар тайёрлаш бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.
Шунингдек, Давлат комиссияси томонидан 2024/2025-ўқув йили учун:
бакалавриат таълим йўналишига қабул бўйича:
умумий қабул параметрларини;
қўшимча қабул параметрларини;
ўқишга қабул қилишнинг минимал ўтиш балини;
мақсадли қабул квоталарини ва ушбу квоталарнинг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимотини;
умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улушини;
ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича умумий қабул параметрларини тасдиқланиши белгиланди.