БМТ Бош котиби Исроилнинг Яманга авиазарбаси юзасидан хавотир билдирди

БМТ Бош котиби Исроилнинг Яманга авиазарбаси юзасидан хавотир билдирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Яманнинг Ходейда шаҳрига зарба беришидан қаттиқ хавотир билдирди.

 

Бутунжаҳон ташкилоти раҳбари идораси тарқатган хабарга кўра, Гутерриш барча томонларни максимал вазминликка чақиради.

 

«Бош котиб барча манфаатдор томонларни тинч аҳолига зарар етказиши ёки фуқаролик инфратузилмасига зарар етказиши мумкин бўлган ҳужумлардан қочишга чақиради,» – дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: