Ҳиндистон ғарбида Чандипур вирусидан камида 16 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон ғарбида Чандипур вирусидан камида 16 киши ҳалок бўлди

Сўнгги пайтларда Ҳиндистоннинг ғарбий Гужарат штатида Чандипур вирусидан камида 16 киши вафот этди, уларнинг касалланиш ҳолатлари ҳозирча расман фақат Ҳиндистонда қайд этилган.

 

Бу ҳақда журналистларга штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Пател маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, жами 50 та ҳолат қайд этилган.

 

«Чандипур вирусининг учта ҳолати бошқа штатлардан келиб тушган, бутун штатда (Гужарат) 50 та ҳолат қайд этилган ва 16 та ҳолатда одамлар вафот этган,» – деди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: