Нетаняху 23 июль куни АҚШда Байден билан учрашади
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху 22 июль куни АҚШга ташриф буюради ва у ерда 23 июль куни АҚШ президенти Жозеф Байден билан учрашади.
Бу ҳақда исроил бош вазирининг идораси маълум қилди, дея хабар беради «Репорт».
Бош вазир Бинямин Нетаняхунинг АҚШ президенти Жо Байден билан учрашуви 23 июль куни бўлиб ўтади. Бош вазир эртага эрталаб АҚШга учади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, исроил бош вазири 24 июль куни Конгресснинг ҳар икки палатасининг қўшма мажлисида нутқ сўзлайди.