Россиялик MMA жангчиси аэропортда сайёҳни калтаклади
Россиялик MMA жангчиси Александр Ларкин Внуково аэропортида сайёҳни калтаклади, деб хабар бермоқда Маsh телеграм канали.
Манбага кўра, спортчи эркакка ҳужум қилган. Александрнинг айтишича, эркак ва унинг оиласи спортчи ва дўстларига VIP йўловчилар учун мўлжалланган гольф машинасига чиқишга халақит берган.
Қайд этилишича, дастлаб томонлар ўртасида оғзаки низо келиб чиққан, бироқ кейинчалик Ларкин муштларини ишлатган. Жангчи билан бирга Внуково ходими — гольф машина ҳайдовчиси ҳам муштлашувда иштирок этган.
Ларкин ҳайдовчи билан бирга ҳибсга олинган ва тушунтириш берилганидан кейин уйига қўйиб юборилган. Шунингдек, Александрнинг дўстлари ҳуқуқ-тартибот идоралари келгунига қадар жўнаб кетган.